Ўзбекистон | 11:33 / 16.07.2021
13377
2 дақиқада ўқилади

Ашраф Ғани: Афғонистон масаласида Покистон позицияси муҳим

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 3 миллиард долларлик мажмуа бўлмиш Багром аэропортидан янги мақсадларда фойдаланилиши, у улкан ҳабга айлантирилиши ҳақида гапирди.

16 июль куни Тошкент шаҳрида бошланган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида Афғонистон президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлади.

Нутқнинг ўзига хос жиҳати Афғонистон президенти кириш қисмини ўзбек тилида бошлади.

«Ассалому алайкум, муҳтарам конференция қатнашчилари, ҳурматли Шавкат Мирзиёев. Афғонистонни қўллаб-қувватлаш бўйича гап кетаркан, барча давлатларнинг ҳамжиҳатлиги жуда муҳим. Масалан, қўшнимиз Покистоннинг Афғонистон бўйича позицияси аниқ бўлиши ниҳоятда аҳамиятли.

Афғонистондаги бугунги вазиятга келсак, Багром аэропорти топширилиши кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Мен шахсан бу аэропортга ташриф буюрдим. Таъкидлашим жоиз, бу 3 млрд долларлик улкан мажмуа ҳисобланади. Биз унинг имкониятларидан фойдаланиб, улкан ҳабга айлантирмоқчимиз ва Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришда фойдаланмоқчимиз. Келажакда бу аэропорт юртимизга ташриф буюрадиган кўп сонли меҳмонларга хизмат қилади.

Афғонистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорлик тинчлик йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади», дея Афғонистон президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид