Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 60 ёшли эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 60 ёшли эркак хотинини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Косон тумани «Нартичуқур» маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи Ш. Я. ишлайдиган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар шифохонасига борган. Аёл эрини ҳақоратомуз гаплар билан хонасидан ҳайдаб чиқармоқчи бўлган. Бунга жавобан М.И. унга пичоқ билан бир нечта зарба берган. Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олган ва шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан М. И.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025