Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони 130 нафардан ошди
Германия мудофаа вазирлиги мамлакат ғарбида ҳарбий фалокат режимини эълон қилди.
Германия ғарбидаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 133 нафарга етди. Бу ҳақда Bild журнали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, табиий офат натижасида 600дан ортиқ киши жабр кўрган.
Шимолий Рейн—Вестфалияда 43, Рейнланд-Пфалцда 90 киши ҳалок бўлган.
Ушбу ҳафтада Германиянинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларида кучли ёмғирлар ёғди. Натижада Рейн дарёсининг ирмоқлари Ар ва Мозел ҳамда яна бир нечта кичик дарёлар ўзанидан тошиб чиқди.
Германия мудофаа вазирлиги мамлакат ғарбида ҳарбий фалокат режимини эълон қилди.
Арвайлер туманида тошқинлардан кейин 1,3 мингга яқин одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Вақтинчалик жойлаштириш пунктларида 3,5 мингдан кўпроқ одам қолмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025