Ўзбекистон | 16:41 / 17.07.2021
2739
1 дақиқада ўқилади

Ноқонуний олиб кирилган тилла ва тилла кукунлари ушланди

Наманган шаҳрида фуқаронинг ёнидан ярим килодан ошиқ тилла ва тилла кукунлари топилди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро М. А.нинг буюмлари кўздан кечирилган. Натижада, унга тегишли 1 дона пакетга жойланган, муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, оғирлиги 606 грамм бўлган тилла ва унинг кукуни борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қиймати 400 миллион сўмлик тилла ва унинг кукунлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид