Паркент туманида 8та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 17 июл куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Паркент-Кумушкон” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. "HOVO" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:
- ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”;
- ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги "Спарк";
- ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги "Нексия";
- ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги "Спарк";
- ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги "Ласетти";
- ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Газел”;
- ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

16:51
Муборакдаги ЙТҲда икки профилактика инспектори ҳалок бўлди

18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди

17:54 / 05.04.2025
Яна Наманган: машинани ижарага олган ўқувчилар аянчли ЙТҲга учради

16:59 / 05.04.2025