Жаҳон | 11:27 / 20.07.2021
28505
1 дақиқада ўқилади

Кобулда президент саройи яқинида ракеталар портлади

Кадр: RTA / via REUTERS

20 июл куни Афғонистон президентининг Кобулдаги саройи яқинида бир нечта ракета портлади. Ракеталар Қурбон ҳайит намози ўқилаётган вақтда сарой жойлашган ҳудуд томон учирилган.

ОАВ маълумотларига кўра, бу вақтда саройда президент Ашраф Ғани ва бошқа юқори мансабдор шахслар ҳайит намозини адо этишаётган бўлган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Ўз навбатида 1TV телеканали сарой яқинида 3 марта портлаш овози эшитилганини маълум қилган.

"Толибон" ҳаракати ҳужумга алоқадорлигини рад этган. Ҳаракат расмий вакили Reuters'га жангарилар Қурбон ҳайити кунлари "мудофаа режими"да эканини маълум қилган.

"Толибон" аввалги бир неча йиллардан фарқли равишда, бу йил Қурбон ҳайити муносабати билан ўт очишни тўхтатиши ҳақида расман эълон қилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид