Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади
18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов
21:59 / 10.05.2025