Бухорода 25 миллион сўмга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Бухоро шаҳрида 10 сотих ерни 25 миллион сўмга пулламоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида яшовчи Ҳ. М. “Зарафшон” боғдорчилик ширкати томонидан ота-онасига боғдорчилик билан шуғулланишлари учун ажратиб берилган 10 сотих ерни ўзга шахсга расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У ушбу иши учун фирибгарлик йўли билан 25 миллион сўм пулни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода ҳокимлик заxирасидаги ерни 8 000 долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024