Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда махсус карантин режими 1 сентябргача узайтирилди
Аввалроқ махсус карантин режимининг амал қилиш муддати 1 августгача узайтирилганди.
Озарбойжон ҳукумати амалдаги махсус карантин режимини 1 сентябргача узайтирди. Мамлакат бош вазири Али Асадов бу борада тегишли фармонни имзолади.
«Мамлакат ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиши ва унинг оқибатлари олдини олиш мақсадида Озарбойжонда махсус карантин режими 2021 йил 1 сентябргача узайтирилсин», — дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ махсус карантин режимининг амал қилиш муддати 1 августгача узайтирилганди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 339 минг ҳолат қайд қилинган, 5 мингга яқин бемор вафот этган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025