Жамият | 16:38 / 23.07.2021
9310
2 дақиқада ўқилади

Дилбар Долимова: Бу йил реанимация бўлимлари болаларга тўла

Инновацион ривожланиш вазирлиги Илғор технологиялар маркази Биотехнология лаборатория мудири Дилбар Долимова профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқлар орқали чиқишларига муносабат билдирди ҳамда Зангиотадаги шифохонада юзага келган ҳолат бўйича маълумот берди.

«Биз Зарифбой Ибодуллаевнинг чиқишларини кузатдик. Лекин мавжуд вазиятда аҳолига тўғри ахборот беришимиз зарур. Вазирлигимиз вакциналар хусусияти, самарадорлигига оид ҳар қандай ахборотни беришга тайёр. Биз Зангиотадаги марказ билан мунтазам алоқада ишлаяпмиз. 

Бу йил эътибор берсангиз, реанимация бўлимлари болаларга тўла. Ўтган йили асосан ёши катталар оғир ҳолатларга тушган, болаларда бу касаллик жуда енгил ўтган бўлса, бу йил болаларда ҳам оғир кечаётгани афсусланарли», деди Дилбар Долимова.

Бундан аввалроқ тиббиёт фанлари доктори, профессор, невролог Зарифбой Ибодуллаев Ўзбекистонда аҳолини мажбурий эмлашга қаршилигини билдирган, шунингдек, мамлакатда кенг миқёсда қўлланаётган ўзбек-хитой вакцинаси яратилиши, унинг самарадорлиги бўйича очиқ маълумотлар берилишини талаб қилганди.

Мавзуга оид