Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник Баҳром Маҳаматович Хидиров Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Хидиров Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Шерзод Файзуллаевич Шодиев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Шодиев ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади

11:53 / 06.05.2025