Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада совриндорларига 30 сонияга ниқобни ечишга рухсат берилди
Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадаси совриндорларига уларни тақдирлаш маросимида ниқобсиз суратга тушишга рухсат берди. Баённомага кўра, совриндорларга шоҳсупада ўз ўринларида қолган ҳолда ҳимоя ниқобини 30 сонияга ечган ҳолда суратга тушишга рухсат берилади.
Бунда совриндорлар миллий мадҳия янграгандан кейин махсус имо-ишорага кўра ниқобларини еча оладилар. Улар бунда ўз ўринларини тарк этмасликлари ва белгиланган сониялар тугагандан кейин ниқобларини тақиб олишлари керак бўлади.
Шунингдек, совриндорларга ниқобларини ечмаган ҳолда шоҳсупанинг бир зинасида бирга суратга тушишга рухсат берилади.
Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар талаб қилинган жойларда ниқоб тақиб юришлари шарт, акс ҳолда уларга интизомий чоралар кўрилиши мумкин.
1 июлдан бошлаб Олимпиадага алоқадор хорижликлар ва японияликлар, жумладан, спортчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва делегациялар аъзолари орасида 127та касалланиш ҳолати қайд қилинди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
19:09 / 08.12.2024