Жамият | 19:17 / 26.07.2021
1861
1 дақиқада ўқилади
Тўрткўлда резина ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди
Бугун ижтимоий тармоқда Тўрткўл туманида резина ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилишича, Тўрткўл туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига 26 июль куни соат 13:40 да ёнғин бўйича чақирув бўлган. Унда айтилишича, Уллубоғ овулидаги Нурли йўл аҳоли пункти 65-уйда яшовчи Р.Р.га тегишли резина ишлаб чиқариш цехи ёниб кетган.
Ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва 14:05 да ҳолат бартараф этилган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Берунийдаги реклама монитори ёниб кетганди.
Мавзуга оид
16:54 / 29.08.2024
Қорақалпоғистонлик 110 ёшли момо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
10:25 / 01.03.2024
Тўрткўлда судяга 10 минг доллар пора берган адвокат қўлга олинди
20:01 / 26.02.2023
Қорақалпоғистондаги сув тошиши бўйича жиноят иши қўзғатилди
16:14 / 14.05.2022