Ўзбекистон | 11:22 / 26.07.2021
9944
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи ташувчи «Газел» ёниб кетди

Жорий йилнинг 26 июль куни соат 9:10ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Р. 8 нафар йўловчи билан "Газел" русумли автомобилни бошқараётиб, двигатель қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабаб зудлик билан тўхтаган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, йўловчилар автомобилдан туширилган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга оид