Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМга кириш тест синовлари 5 августдан бошланади
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00дан, 2-смена 19:00дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
Маълумот учун, жорий йилда тест синовларини 46 830 нафар абитуриент учун мўлжалланган 96та катта сиғимли ёпиқ бино, 59 040 нафар абитуриентга мўлжалланган 65та стадион ва хиёбонларда ўтказиш мўлжалланган.
2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълимга 113 530 нафар, сиртқи таълимга 37 675 нафар, кечки таълимга 6 550 нафар этиб, магистратурага 12 900 нафар этиб белгиланган. Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар абитуриент қабул қилинади.
Мавзуга оид
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
09:04 / 10.02.2025