Ўзбекистон | 07:55 / 27.07.2021
9112
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда электр подстанцияси ёниб кетди
Жорий йил 26 июль куни соат 20:53да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган электр подстанциясида ёнғин содир бўлган.
ФВВ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув техникалари воқеа жойига соат 20:57да етиб борган. Ёнғинни ўчиришга 4та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилиб, ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилган.
Вазирлик хабарига кўра, подстанция электр манбасидан узилиши билан ёнғин қуршаб олиниб, у соат 22:42да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ