Жаҳон | 12:54 / 29.07.2021
4544
1 дақиқада ўқилади

Facebook, Google ва Netflix ўз ходимларига мажбурий эмлашни жорий қилмоқда

Фото: ТАСС

Facebook ва Google ўз ходимларини масофавий ишлашдан идораларига қайтаришдан олдин коронавирусга қарши мажбурий эмлаш кераклигини таъкидламоқда.

Netflix ҳам компанияга алоқадор актёрлар ва бошқа ишчилар учун мажбурий эмлашларни эълон қилди.

Google бош директори Сундара Пичайнинг айтишича, ходимлар учун мажбурий эмлаш талаби аввал Қўшма Штатлардаги ваколатхоналарда, кейинчалик эса бошқа мамлакатлардаги бўлинмаларда татбиқ қилинади.

Facebook ҳам шу каби чоралар қўллашини маълум қилди.

«Биз АҚШнинг исталган шаҳарчаларида ишлашга келганларнинг барчасини эмлашни талаб қиламиз», деди инсон ресурслари бўйича компания вице-президенти Лори Говлер.

Унинг сўзларига кўра, компания тиббий ва бошқа сабабларга кўра эмлана олмайдиганларни ишга қайтариш масаласини қайта кўриб чиқади.

Аввалроқ, Нью-Йоркда сентябрдан бошлаб барча муниципал хизматлар ходимларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш бошланиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид