Жамият | 09:00 / 29.07.2021
12650
3 дақиқада ўқилади
Реклама

UzAuto TRAILER билан КАМАЗ автосамосвалларини осонгина қўлга киритинг

Ҳозирда Ўзбекистонда бинолар, янги йўллар қуриш ва таъмирлаш каби бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ўз-ўзидан қурилишда қўлланиладиган техникаларга, жумладан юк автомобилларига бўлган талабни оширади. Ана шундай техникаларни етказиб бериш билан шуғулланувчи UzAuto TRAILER компанияси ўз мижозларига оғир техникалар бозорида етакчилик қилиб келаётган юк автомобилларидан бири – КАМАЗ автосамосвалларини таклиф қилмоқда.

Техник имкониятлари қанақа?

КАМАЗ автосамосваллари ўзининг мустаҳкамлиги, нархларининг ҳамёнбоплиги ва бошқаришга қулайлиги билан шу турдаги техникалар орасида алоҳида ажралиб туради. Хусусан, кузов сиғими 16 м³ ва 18 м³ бўлган КАМАЗ 6520-1043 ва КАМАЗ 6520-23016 русумли автосамосвалларда юклар орқа тарафдан туширилади. Бу сизга йирик габаритли юклар, инерт материалларни юклаш ва туширишда қулайлик яратади. 320 ва 400 от кучига эга бўлган автосамосваллар 16 босқичли механик узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABS, ARS'га эга мустаҳкам тормоз тизимлари билан жиҳозланган.

Ушбу моделлар 20 тоннагача юкни бемалол кўтаради. Бундан ташқари, йўлтанламас самосваллар унча-мунча автомобил ўтишга қийналадиган йўлларни осонлик билан босиб ўта олади. Амортизация тизими ҳам пухта ишланган бўлиб, носоз йўлларда чайқалиб юриш оқибатида юкларга зарар етишининг олдини олади. Техник имкониятларининг кенглиги сабабли улардан нафақат қурилиш соҳасида, балки қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланиш мумкин.

КАМАЗ 6520-1771-PM газда юрадиган автосамосвалида эса экологик тозалик ҳам инобатга олинган бўлиб, уни харид қилганлар анчагина маблағни тежаб қолишади. Сабаби ушбу модел:

  • ёнилғини 2 баробаргача кам сарфлайди;
  • нисбатан узоқ муддат хизмат қилади;
  • двигателдан чиқадиган шовқин ҳам пастроқ.
  • ГБЖни заводнинг ўзида кафолати билан ўрнатиб беришади!

Етказиб беришларини узоқ кутмайсиз

UzAuto TRAILER компанияси ўз мижозлари вақтини жуда қадрлайди ва шу сабабли техникаларни тезкор етказиб беришни асосий вазифаси деб билади. КАМАЗ автосамосваллари айни пайтда ҳам сотувда мавжуд бўлиб, истаган пайтда ушбу техникаларни ўзингизга қулай бўлган шартлар асосида харид қилишингиз мумкин.

UzAuto TRAILER ўз мижозлари сафи кенгайишидан ҳамиша манфаатдор ва шу сабабли доимо уларнинг ишончини оқлашга, харид вақтида уларга имкон қадар кўпроқ имкониятлар бериб, расмийлаштиришни осон ва фойдали шартлар асосида олиб боришга ҳаракат қилади.

Сизга ҳам шунақа “суяги бақувват” автосамосваллар керакми? Унда UzAuto TRAILER айнан сиз учун!

Батафсил маълумот учун телефон: +99855-501-60-60

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид