Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ «дельта» штамми 130дан ортиқ мамлакатда қайд этилганини маълум қилди
Қайд этилишича, «дельта» штамми билан боғлиқ ўлимлар даражаси юқори бўлиб турибди.
Коронавирус инфекциясининг «дельта» штамми 132 мамлакатда қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.
«COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи вирус буткул ўзгариб кетди ва ўзгаришда давом этмоқда», — деб таъкидлади Гебрейесус.
Қайд этилишича, «дельта» штамми билан боғлиқ ўлимлар даражаси юқори бўлиб турибди.
«У «альфа» вариантига нисбатан янада юқумли. Лаборатор тадқиқотларга кўра, бу штамм тез тарқалади», — деди ЖССТ эксперти Мария ван Керкхове.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 мутацияга учрашда давом этмоқда, бу эса унинг янада хавфли кўринишлари пайдо бўлиши мумкинлигини англатади.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
14:54 / 30.03.2025