Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Токио Олимпиадасини бирорта ҳам медал олмасдан тарк этадиган бўлди
Ушбу Олимпиадага Тожикистондан ўн нафар спортчи борганди.
31 июл куни Тожикистон олимпия делегациясининг сўнгги спортчилари – боксчи Баҳодир Усмонов ва енгил атлетикачи Элдор Аҳмадиев Токио Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.
Баҳодир Усмонов чоракфиналда Ўзбекистон вакили Элнур Абдураимовга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Элдор Аҳмадиев 100 метрга югуриш мусобақасида 26 иштирокчи орасида 12-ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, тожикистонлик барча спортчилар Олимпиада ўйинларидаги иштирокини якунлади ва медалга эришиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Ушбу Олимпиадада Тожикистондан ўн нафар спортчи қатнашди.
23 июлда бошланган Олимпиада ўйинлари 8 августда ниҳоясига етади. Мусобақаларда Хитой 21 олтин, 13 кумуш ва 12 бронза медали билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда 17 олтин, 5 кумуш ва 8 бронза медали билан Япония жойлашган. АҚШ спортчилари 16 олтин, 17 кумуш ва 11 бронза медали билан учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон 1 олтин ва 1 бронза медали билан 36-ўриндан жой олган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
17:52 / 04.12.2024