ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди
ДХХ ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, унда Бешариқ туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари Бешариқ туман ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги деҳқон хўжалигига ажратилган ва тумандаги Тошариқ маҳалласида жойлашган 35 сотих ер майдонини 29 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланди.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Олтиариқ туманидаги Қапчуғай қишлоғида жойлашган 20 сотих бўш ер майдонини фирибгарлик йўли билан 30 минг АҚШ долларига сотишни ва ҳужжатларни фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган маблағдан 15 минг АҚШ долларини олган мансабдор шахс қўлга олинди.
Боғдод туманида яшовчи фуқаро бошқа бир шахс раҳбарлигидаги деҳқон хўжалигига қарашли 4,75 гектар ер майдонини мижозга 11 минг АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади. ДХХ ҳамда Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро фирибгарлик йўли билан 11 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ Наманган вилояти бошқармаси иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Чортоқ туман ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чортоқ туманидаги МЧЖдан бирига қарашли 8 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиб, туман ҳокими қарорини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига мижоздан 7 минг АҚШ доллари ва 31,5 млн сўм олмоқчи бўлган фуқаро ушланди.
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ўзини Бандихон туманидаги фермер хўжалиги раҳбари деб таништириб, давлат захирасида бўлган ер майдонидан 2 гектарини 50 млн сўмга сотишини ҳамда ушбу ер ҳужжатларини туман ҳокимиятида ишловчи танишига 50 млн сўм бериб ҳужжат қилиб беришини ваъда қилиб, жами 100 млн сўм сўрайди ва ушбу пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024