Ўзбекистон | 08:22 / 02.08.2021
4418
2 дақиқада ўқилади

Тўлов ташкилотларида ички назоратни юритиш тартиби ўзгарди

Марказий банк бошқаруви, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори билан Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида, шунингдек нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди.

Қабул қилувчи тўлов ташкилотлари олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган электрон пул ўтказмасини қачон ижро қилиш ва рад этиш ёки тўхтатишни аниқлаш мақсадида таваккалчиликка асосланган сиёсат ва тартиб-таомилга эга бўлишлари лозим.

Энди пул ўтказилишида воситачи (транзит) сифатида иштирок этувчи тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари:

  • электрон тўловларга илова қилинадиган жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги барча маълумотларни, жўнатув тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини ва беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлашлари;
  • олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;
  • таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ҳолда олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда амалга ошириладиган чораларни белгиловчи дастурни ишлаб чиқишлари;
  • олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда, бундай ўтказмалар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқишлари лозим.

Шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик нобанк кредит ташкилотлари ҳамда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг зиммасида қолади.

Мавзуга оид