Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди.
Имтиҳонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳудудида ўтказилади.
Имтиҳон кунлари қуйидагича:
- Aбу Aли ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати – 7 август;
- Мирзо Улуғбек номидаги физика, математика, астрономия ва информатика фанларига ихтисослаштирилган мактаб – 8-9 август;
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Aхборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаби – 10-12 август.
Имтиҳонлар 3 сменада – 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.
Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 2 август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда. Смс-хабарномани қабул қилгандан сўнг ariza.piima.uz сайтидаги “Шахсий кабинет”дан Рухсатномани юклаб, чоп этиб олиш шарт.
Имтиҳонга талабгор туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва Рухсатнома билан келиши лозим. Имтиҳон ўтказиладиган манзил: Тошкент, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
11:00 / 12.12.2024