Жаҳон | 23:05 / 03.08.2021
10431
1 дақиқада ўқилади
Трюдо Байденга баҳсни ютқазиб қўйди
Канада бош вазири Жастин Трюдо АҚШ президенти Жо Байденга баҳсда ютқазиб қўйди ва унга дудланган гўшт совға қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
Июнда Байден ва Трюдо кимнинг давлати хоккей клуби Стэнли кубоги финалида ғалаба қозонишига баҳс бойлашган.
Кубок финалида АҚШнинг “Тампа-Бэй Лайтнинг” клуби Канаданинг “Монреаль Канадиенс” клубини мағлуб этган. Шундан кейин Трюдо Байденга табрик сифатида дудланган гўшт жўнатган.
2 августда АҚШ ва Канада етакчилари ўртасида ўтган телефон суҳбатида Байден Трюдога гўшт учун миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
09:02 / 20.11.2024
Қайта сайланмаслик эркинлиги: Байден Киевга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда
15:36 / 18.11.2024
Трюдо Шолцнинг Путинга қўнғироқ қилиш қарорини қўллаб-қувватлади
05:07 / 18.11.2024