Жаҳон | 23:26 / 04.08.2021
37542
10 дақиқада ўқилади

Бу ерда Ливан бўлган: Байрут портидаги портлашдан бир йил ўтиб мамлакатдаги аҳвол қандай кўринишда?

Ливан аввалдан инқирозда эди, ҳалокат эса унинг ғариб иқтисодиётини амалда бутунлай яксон қилди.

Бир йил муқаддам, 2020 йилнинг 4 августида Байрут портида улкан портлаш содир бўлган ва бу инсоният тарихидаги энг вайронкор саноат ҳалокатларидан бири бўлганди. 2014 йилда Ливан ҳукумати томонидан ҳибсга олинган юк кемаси бортидан портга туширилган ва эгасиз қолиб кетган селитра кучли портлашни юзага келтирган.

Портлаш шу қадар кучли бўлгандики, сейсмик станция буни 3,3 магнитудали зилзила сифатида қайд этди, унинг овози 250 километр масофада, Кипрда ҳам эшитилди. 200 киши ҳалок бўлди, минглаб кишилар оғир тан жароҳати олди. Ливан пойтахти инфратузилмаси жиддий зарар кўрди, зарар кўлами миллиардлаб долларларда ҳисобланади. Ливан бу портлашга қадар ҳам чуқур иқтисодий инқирозда эди (Жаҳон банки бу инқирозни XIX аср ўрталаридан буён кузатилган энг жиддий инқирозлар ўнталигига киритган) — аммо портдаги ҳалокат вазиятни яна бир неча марта оғирлаштирди. Тўхтовсиз қадрсизланган миллий валютага озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиб бўлмайди, дорихоналарда дори-дармонлар, ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин, розеткаларда ток етишмовчилиги юзага келган. Қолаверса, портлашдан кейин Ливан амалда ҳукуматсиз яшаб келмоқда. «Медуза» Яқин Шарқнинг ушбу мамлакати сўнгги бир йилни қандай ўтказганини ифодаловчи суратларни жамлади.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Lorenzo Tugnoli / The Washington Post / World Press Photo / AP / Scanpix / LETA

Байрут портининг 2020 йил 4 августдаги портлашдан кейинги кўриниши. Порт атрофидаги ҳудудлар амалда бутунлай яксон бўлган ва шу вақтга қадар тикланмаган. Ҳалокат оқибатларини бартараф этиш чоғида ҳам бир неча ўт ўчирувчи ҳалок бўлган.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Felipe Dana / AP Photo/ / Scanpix / LETA

Сурсок саройи интерьерлари — 1860 йилда қурилган тарихий бино ҳозирда музейга айлантирилган. У порт яқинидаги Ашрафие туманида жойлашган ва портлашдан жуда жиддий шикастланган. 2020 йил 8 август. 

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Chris McGrath / Getty Images

Ҳалокат оқибатларини бартараф этиш амалиёти иштирокчиси портлашдан жиддий шикастланган авлиё Георгий номидаги госпиталдан туриб Байрут портини кузатмоқда. Давлат хизматчилари ўзи шаҳарни портлаш қолдиқларидан тозалашга қодир эмасди, шу сабабли кўп сонли кўнгиллилар ёрдамга келган. 2020 йил 13 август.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Marwan Tahtah / Getty Images

Байрутдаги уй деворига илинган соат кечки 6дан ўтганда тўхтаб қолган, портдаги портлаш шу вақт рўй берганди. 2020 йил 11 август.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Patrick Baz / AFP / Scanpix / LETA

Байрут портидаги портлашдан кейин буғдой омборхонаси қолдиқлари. Портлашга қадар порт мамлакат импортининг 60 фоизлик ҳажмини қабул қиларди, мамлакатдаги барча соҳалар хориждан олиб келинадиган маҳсулотларга боғланган, буғдой омборхонасида эса мамлакат дон захираларининг 85 фоизи сақланарди. Унинг вайрон бўлиши орқали Ливанда озиқ-овқат етишмовчилиги бошланди. Порт эса бугунги кунда ҳам суратдаги ҳолатида қолмоқда. 2021 йил 14 июль. 

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Hannah McKay / Reuters / Scanpix / LETA

Портлашдан ярим йил ўтгандан кейин ҳам Байрут порти аянчли кўринишда қолаётганди. 2021 йил 13 январь.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Daniel Carde / ZUMA / Scanpix / LETA

Рассом Брэди Блэкнинг Байрутдаги бино деворига портдаги портлашнинг номаълум қурбонлари шарафига чизган иши. Қурбонларнинг кўп қисми бошқа мамлакатлардан келган қочқинлар ва муҳожирлар бўлган. Айримларнинг шахси ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда, портлаш вақтида жароҳатланиб майиб бўлиб қолганлар эса ҳукуматдан ҳеч қандай ёрдам олмаган. 2021 йил 4 май.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Mohamed Azakir / Reuters / Scanpix / LETA

Портлаш қурбони суратини кўтарган аёл судья Фади Саваннинг портлаш сабаблари бўйича терговдан четлаштирилишига қарши пикет ўтказмоқда. Ливан кассация суди 2021 йил февралида Саванни истеъфога чиққан ҳукуматнинг икки вазири (судья уларни ҳаракатсизликда айблаган) шикояти асосида ишдан четлатганди. 2021 йил 19 февраль.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Hasan Shaaban / Bloomberg / Getty Images

Нон нархи ошишига қарши митингдаги намойишчи. Мамлакатда гиперинфляция, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эса, ҳукумат субсидия қилганига қарамай икки баробар ошиб кетган. 2021 йил 2 март.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Dylan Collins / AFP / Scanpix / LETA 

Бекаа водийси аҳолиси гашиш тайёрламоқда. Бекаа — мамлакат шарқидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган регион. Ливан миллий валютаси бир йилда ўн баробар қадрсизланди, ёнилғи, уруғ ва ўғит портлашга қадар ҳам импорт қилинарди ва фақат хорижий валютага сотиб олиш мумкин эди. Натижада ливанлик деҳқонлар кўпроқ даромад келтирадиган каннабис етиштиришга ўтишди. 2021 йил 29 март.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Hassan Ammar / AP / Scanpix / LETA

Байрут кўчаларидаги болалар чиқинди титишмоқда. Портлашга қадар Ливан аҳолисининг тўртдан бир қисмини Фаластин, Сурия ва Ироқдан келган қочқинлар ташкил этарди. Портлашдан сўнг ливанликларнинг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолди. BBC репортажида айтилишича, кўплаб ливанликлар яшашга жойи йўқлигидан қочқинлар учун мўлжалланган лагерларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. 2021 йил 12 апрель.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Diego Ibarra Sanchez / Getty Images

Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй номидаги Байрут университети госпиталининг интенсив терапия бўлимида ҳамшира ибодат қилмоқда. Мамлакатда дори-дармон ва тиббий мақсадлардаги маҳсулотларнинг ўткир тақчиллиги юзага келган, бу коронавирус пандемияси даврида айниқса билинмоқда. 2021 йил 15 январь.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Mohamed Azakir / Reuters / Scanpix / LETA 

Байрутдаги банкомат. Портлашга қадар ҳам Ливан оғир иқтисодий вазиятда эди, банклар ликвидлик дефицити шароитида эди. Миллий валюта, ливан фунти, АҚШ долларига фиксацияланган курс билан боғланган — аммо долларни фунтга алмаштириш имконсиз, қора бозордаги курс эса доимий равишда ўсиб боради. Кўплаб банклар шунчаки нақд пул беришни тўхтатган ва ўз бўлимларини ёпиб қўйган. 2021 йил 17 март.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Anwar Amro / AFP / Scanpix / LETA

Байрутдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида навбатда турган автомобиллар. Ёнилғи тақчиллиги ҳам юқори даражада. 2021 йил 11 июнь.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Mohamed Azakir / Reuters / Scanpix / LETA

Ливанлик талабалар ўқиш учун нархлар ошишига қарши намойиш қилмоқда. Декабргача нархлар расмий курсга боғланганди (бир АҚШ долларига 1500 фунт), аммо айрим университетлар миллий валюта кескин қадрсизлангани муносабати билан ўз нархномаларини қайта кўриб чиқди. Бу эса амалда ўқиш нархлари икки баробардан кўпроқ ошишига олиб келди, натижада олий таълим олиш кўплаб талабалар учун етиб бўлмас ҳашаматга айланиб қолди. Намойишчилар полиция томонидан шафқатсизлик билан тарқатилган. 2020 йил 29 декабрь.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Mohamed Azakir / Reuters / Scanpix / LETA

Полиция ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Муҳаммад Фаҳмининг қароргоҳи олдида йиғилган намойишчиларга кўздан ёш сиздирувчи газ қўлламоқда. Фаҳми ишлаган ҳукумат портлашдан кейин истеъфога чиққан, аммо шу вақтгача янги ҳукумат шакллантирилмади, шу туфайли аввалги вазирлар ўз лавозимида қолишда давом этишди. Фаҳми портдаги портлаш бўйича ишдаги катта терговчига мамлакат миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Аббос Иброҳимни сўроқ қилишни тақиқлаган. Шу вақтга қадар Ливандаги бирорта юқори мартабали амалдор ушбу иш бўйича жавобгарликка тортилмади. 2021 йил 13 июль.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Daniel Carde / ZUMA / Scanpix / LETA

Балиқчилар Байрут бандаргоҳидан Кабутар қояси орқали очиқ денгизга балиқ овлагани чиқишмоқда. Инқирозгача улар бир килограмм балиқ учун 10 минг фунт олишарди (у вақтда бир доллар минг фунт турарди). Ҳозирда эса бир килограмм балиқ учун 25 минг фунт олишади — аммо қора бозорда бир доллар камида 18 минг фунт туради. Қолаверса, энди улар қайиқларини таъмирлаш учун керакли эҳтиёт қисмларга эга эмас, станцияларда ҳам ёнилғи йўқ. 2021 йил 26 июнь.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Dylan Collins / AFP / Scanpix / LETA

Бутун Байрут бўйлаб яна бир бор ток ўчиб қолган — ҳатто миллий энергетик компания Electricite du Liban (олдинги план) штаб-квартирасида ҳам. Мамлакат бюджетида электростанциялар учун хориждан ёқилғи сотиб олишга маблағ йўқ, хорижий донорлар эса Ливан ҳукумати коррупцияга қарши кенг кўламли ислоҳотлар бошламагунча, молиявий ёрдам ажратмаслигини билдирган. 2021 йил 3 апрель. 

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Anwar Amro / AFP / Scanpix / LETA

Байрутда яшовчи киши шам ёруғида чекмоқда. 2021 йил июлида мамлакатнинг энг йирик электростанцияси ёқилғи сотиб олишга маблағ топилмагани туфайли бир неча кун ишламай қолди. 2021 йил 10 июль.

g[ojd0fsd925489-2.jpg (1280×856)
Mohamed Azakir  / Reuters / Scanpix / LETA

Ливанлик архитектор Надима Карама Байрут портидаги фожиа қурбонларига атаб ясаган ҳайкал. 2021 йил 2 август.

Мавзуга оид