Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Nexia» ва «Isuzu» юк машинаси ўзаро тўқнашди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида «Nexia» ва «Isuzu» юк машинаси ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Nexia» ҳайдовчиси турли даражада тан жароҳатлари олган. Шунингдек, ҳар иккала машина жиддий шикастланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 3 август куни соат 16:30ларда Пайариқ тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 4К-493 автомобил йўлининг 7-километрида «Nexia» ва «Isuzu» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Самарқанд-Челак йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia» машинаси қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланган. Оқибатда «Isuzu» юк машинаси билан ўзаро тўқнашув содир этган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида «Nexia» машинаси ҳайдовчиси турли даражада тан жароҳатлари олган ва Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Бундан ташқари, ҳар иккала машина ҳам жиддий шикастланган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025