Жамият | 16:36 / 05.08.2021
30031
1 дақиқада ўқилади

Калифорниялик қиз Андижонга келин бўлди

Фото: KUN.UZ

Андижон шаҳрининг Пиёзпоя маҳалласида яшовчи Набибуллаевлар хонадони АҚШнинг Калифорния штатидан келин туширди. 

Келин – инглиз миллатига мансуб Тина Ливингстон андижонлик йигит Саидмуродхон Набибуллаев билан никоҳланди.

Келин-куёв Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги олий таълим даргоҳида ўқиш давомида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган. Келин Саидмуроднинг таклифига биноан Ўзбекистон фуқаролигини олиб, Тошкентдаги таълим муассасаларидан бирида иш бошлаган. Тина Ливингстонга эндиликда Ойшахон деб исм беришди.

Мавзуга оид