Ўзбекистон | 08:16 / 06.08.2021
3795
1 дақиқада ўқилади

Докторантурада ўқиш учун ҳужжатларни қабул қилиш қачон бошланиши айтилди

Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига докторантура ва таянч докторантурада ўқиш учун ҳужжатларни қабул қилиш қачон бошланиши маълум бўлди.

АОКАда Фанлар академияси Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича масъул ходими Жаҳонгир Толибжонов иштирокида ўтказилган брифингда келиб тушган мурожаатлар юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низом”нинг 15-бандига мувофиқ:

илмий ташкилот ва таълим муассасалар ҳар йили 1 сентябрдан кечикмасдан оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ҳужжатларни қабул қилиш муддатларини, талаб қилинадиган ҳужжатлар, топшириладиган имтиҳонлар рўйхатини ва қабул квотаси миқдорини кўрсатган ҳолда таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон беради.

Билдирилишича, ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда ягона электрон тизим орқали қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид