Xiaomi илк бор смартфон сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
Компания Хитой, Европа, Африка ҳамда Яқин Шарқ бозорларини эгаллаган.
Хитойнинг Xiaomi компанияси июн ойида илк бор смартфон сотиш бўйича дунёда етакчига айланди. Бу ҳақда Counterpoint тадқиқот компанияси хабар берди.
Xiaomi смартфонлари сотуви ўтган ойдагига нисбатан 26 фоизга ўсди. Натижада компаниянинг дунё смартфон савдосидаги улуши 17,1 фоизни ташкил этди.
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 15,7 фоиз улуш билан иккинчи, Apple 14,3 фоиз улуш билан учинчи ўринни эгаллади.
«Huawei сотуви пасайиши билан Xiaomi бу бўшлиқни эгаллашга қатъий ҳаракат қилди», — деди Counterpoint тадқиқотлар бўйича директори Тарун Патхак.
Унинг сўзларига кўра, компания Хитой, Европа, Африка ҳамда Яқин Шарқ бозорларини эгаллаган.
Xiaomi иккинчи чоракда смартфон сотуви бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаганди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
21:48 / 18.09.2024