Жаҳон | 20:06 / 07.08.2021
13117
2 дақиқада ўқилади

Билл Гейтснинг собиқ рафиқаси дунёнинг энг бой аёлларидан бирига айланди

Билл Гейтснинг инвестицияларини бошқарувчи Cascade Investment фонди 5 август куни AutoNation автодилерининг 3,3 миллион дона акциясини Мелинда номига ўтказиб берган.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс хотини Мелинда билан расман ажрашганидан сўнг унга умумий қиймати қарийб 2,5 миллиард долларга тенг акцияларини берди. Мелинда Френч Гейтснинг бойлиги 5,7 миллиард долларга етди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Нашрнинг ёзишича, Билл Гейтснинг инвестицияларини бошқарувчи Cascade Investment фонди 5 август куни AutoNation автодилерининг 3,3 миллион дона акциясини Мелинда номига ўтказиб берган. Акциялар нархи 390 миллион доллар атрофида.

Шунингдек, John Deere компаниясининг 2,8 миллион ва Canadian National Railway компаниясининг 9,5 миллион дона акцияси Мелинда Френч Гейтсга ўтган. Бу акцияларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллардан ошади.

Гейтснинг собиқ турмуш ўртоғи аввалроқ қарийб 3 миллиард долларлик акцияларга эга бўлганди. Шу тарзда Мелинда Гейтснинг бойлиги миқдори 5,7 миллиард долларга етди.

Жуфтлик 27 йиллик биргаликдаги турмушдан кейин ажрашиши ҳақида май ойида эълон қилганди. Жуфтликнинг бу борадаги баёнотида улар бундай қарорга “жуфтлик сифатида ортиқ ўса олишларига ишонмаётганлари” сабабли келганлари айтилган.

Бироқ ОАВнинг хабар беришича, жуфтликнинг ажрашишига Билл Гейтснинг одам савдосида айбланган молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқага эга бўлгани ҳамда Microsoft ходималаридан бири билан ишқий муносабатларда бўлгани сабаб бўлиши мумкин.

Мавзуга оид