Жаҳон | 18:25 / 07.08.2021
12963
1 дақиқада ўқилади

Украина жанубида қор ёғди

Одесса-Николаев трассасида ёмғир, дўл ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлган.

Фото: Facebook/Arkady Dabagyan

Украинада август ойида қор ёғди, деб хабар бермоқда korrespondent.net.

Хабарда айтилишича, Одесса-Николаев трассасида ёмғир, дўл ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қор бирпасда эриб кетган.

Шунингдек, кучли шамол оқибатида дарахтлар ағдарилгани айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид