Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жомбойда хонадонида 2 қоп марихуана сақлаб келаётган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшаш хонадонида 2 қоп каннабис гиёҳванд моддасини сақлаб келаётган шахс ушланган. Бундан ташқари, у томорқасида 165 туп каннабис ўсимлигини ўстириб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқандда ўтказилаётган «Жиноятчиликка қарши кураш» тезкор профилактик ойлиги тадбирлари доирасида, олинган тезкор маълумотга асосан, 2021 йил 7 август куни Жомбой тумани Олмазор маҳалласи Ертешар қишлоғида яшовчи С.К.нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилган.
Тинтув давомида, уй омборхонасидан 2 дона қопга солинган каннабис гиёҳванд моддаси топилган. Бундан ташқари, С.К.нинг томорқасида 165 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ўстирилаётгани аниқланиб, улар ҳужжатлаштириб олинган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 6 август куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Олмазор маҳалласида яшовчи яна бир шахс ўз томорқасида 2 160 туп каннабис ўстираётгани аниқланганди.
Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
14:00 / 24.10.2022