Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёнғинлар сабабли Калифорниянинг минглаб аҳолиси эвакуация қилинади
Аввалроқ Плумас округидаги Гринвилл шаҳри ёнғин оқибатида буткул йўқ бўлгани хабар қилинганди.
АҚШнинг Калифорния штатида кенг кўламдаги ёнғинлар сабабли минглаб аҳолини эвакуация қилиш буюрилди. Бу ҳақда Плумас округи шерифи маъмурияти маълум қилди.
Плумас округида ёнғин 188 гектар майдонни қамраб олди. Маҳаллий аҳолининг 39 фоизи эвакуация қилинди. Ёнғинга қарши курашга беш мингдан ортиқ ўт ўчирувчи сафарбар қилинган. Тўрт киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
CNN телеканалининг маълумот беришича, штатда 25 кундан буён ёнғинга қарши кураш олиб борилмоқда.
Олов Бютт, Лассен ва Техейма округларига етиб келган. Аввалроқ Плумас округидаги Гринвилл шаҳри ёнғин оқибатида буткул йўқ бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:35 / 22.05.2025