Иқтисодиёт | 19:25 / 10.08.2021
16525
1 дақиқада ўқилади

Биржа савдоларида пахта ёғи ва цемент нархи арзонлашди

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида цемент нархи 1,2 фоизга, пахта ёғи эса 7,2 фоизга арзонлашган.

2–8 август кунлари «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 триллион 620,9 млрд сўмлик товарлар сотилган.

Пахта ёғи

Биржанинг пахта ёғи бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 миллион 898,9 минг сўмдан 16 миллион 617,5 минг сўмгача, яъни 7,2 фоизга пасайган.

Цемент

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 507,1 минг сўмдан 500,9 минг сўмгача, яъни 1,2 фоизга пасайган.

Суюлтирилган газ

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 миллион 588,7 минг сўмдан 6 миллион 565,4 минг сўмгача пасайган ва ўртача ҳафталик котировкаси 6 миллион 436,7 минг сўмни ташкил этган.

Шунингдек, ўтган ҳафта давомида 8,3 млрд сўмлик авторақамлар сотилган.

Мавзуга оид