Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги Тауэр кўтарма кўприги бузилиб қолди
Британия пойтахти Лондон рамзларидан бири ҳисобланган Тауэр кўтарма кўприги бузилиб қолди. Уни кемани ўтказиб юбориш учун кўтарилгандан кейин туширишнинг иложи бўлмаяпти.
Воқеа 9 августнинг иккинчи ярмида юз берган. Носозлик туфайли кўприкнинг икки томонидан транспорт воситалари тирбандлиги юзага келган.
Маълумотларга кўра, тарихий кўприк ёғоч кемани ўтказиб юбориш учун кўтарилгандан кейин носозлик туфайли тушмаяпти.
Шу сабабли полиция Лондоннинг марказий ва жанубий қисмини боғловчи кўприк орқали автомобил ва пиёда ҳаракати тўхтатилганини эълон қилган. Ҳайдовчилар манзилга етиб олиш учун бошқа йўллардан фойдаланишларига тўғри келган. Бу эса шаҳар бўйлаб катта тирбандликлар юзага келишига олиб келган.
Тауэр кўприги Темза дарёси устидан ўтган бўлиб, 1894 йилда очилган. Маълумотларга кўра, у йилига 800 мартача кўтарилиб-туширилади.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025