Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда кенг кўламли ўрмон ёнғинларига қарши кураш олиб борилмоқда
Италиялик ўт ўчирувчилар 12 августга ўтар кечаси 500дан кўпроқ ўрмон ёнғинига қарши кураш олиб борганини маълум қилишди. Ёнғинлар 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Италия ўт ўчириш хизматининг хабар беришича, охирги 12 соат ичида 528та ўрмон ёнғини юз берган, улардан 230таси Сицилия оролида қайд этилган. Шунингдек, Калабрия областида 100га яқин ёнғин ўчоғи ҳақида маълум қилинган.
Охирги кунларда Италияда “Люцифер” деб номланган антициклон давом этмоқда. 11 августда Сицилияда ҳаво ҳарорати 48,8 даражага етди. Бу эса Европа учун янги антирекорд ҳисобланади.
Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, Италияда ёмон об-ҳаво яна бир неча кун давом этиши мумкин. Бу эса янада кўпроқ ёнғин чиқишига олиб келиши мумкин.
Айни вақтда Италиядан ташқари, Греция, Черногория, Жазоир ва Шимолий Македонияда ҳам ўрмон ёнғинлари билан оғир вазият кузатилмоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025