Ўзбекистон | 11:13 / 12.08.2021
16537
1 дақиқада ўқилади

Пайариқ тумани ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов ишдан олинган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Ҳамидов Kun.uz’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 11 август куни Мусинов туман ҳокимлиги ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказган ва ишдан кетаётганини билдирган. Аммо ҳоким нега ишдан олинаётганига изоҳ берилмаган.

12 август куни куннинг иккинчи ярмида халқ депутатлари Пайариқ туман кенгаши сессияси ўтказилиши режалаштирилган. Сессияда ташкилий масала кўрилиши мумкин.

Kun.uz’нинг бошқа манбасига кўра, яқинда президент администрацияси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Шунингдек, нафақат ҳоким, балки туманнинг қолган уч раҳбари ҳам ишдан олинган бўлиши мумкинлиги айтиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Мусинов 2019 йилдан бери Пайариқ туманини бошқариб келаётганди.

Мавзуга оид