Жаҳон | 09:35 / 13.08.2021
12397
1 дақиқада ўқилади
Атлантика океанида 7,5 магнитудали зилзила юз берди
Атлантика океанидаги Жанубий Сандвич оролларида 7,5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати (USGS) маълум қилди
Маълумотларга кўра, зилзила UTC вақти билан 12 август соат 18:32да (Тошкент вақти билан соат 23:32) юз берган. Таъкидланишича, зилзила марказига энг яқин аҳоли пункти 2,4 минг км узоқликда жойлашган. Зилзила ўчоғи 63 км чуқурликда бўлган.
АҚШнинг цунамилардан огоҳлантириш миллий тизими зилзила оқибатида цунами юз бериши кутилмаётганини маълум қилган. Табиий ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ва талафотлар юз бергани ҳақида маълумот берилмаган.