Ўзбекистон | 17:00 / 13.08.2021
1784
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда овланган балиқ ҳажми 2600 тоннадан ошди

2021 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2647,6 тонна балиқ овланди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 102,2 фоизга ўсган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, овланган балиқ умумий ҳажмидан 71,1 фоизи (1 882,6 т) қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, 26,9 фоизи фермер хўжаликлари ва 2 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича энг кўп овланган балиқ ҳажми қуйидагича:

  • Мирзаобод тумани –  2023,3 тонна;
  • Ховос тумани –  160,3 тонна;
  • Сайхунобод тумани –  127,8 тонна;
  • Боёвут тумани –  88,8 тонна;
  • Гулистон тумани – 76,5 тонна;
  • Сирдарё тумани –  73,1 тонна;
  • Оқолтин тумани – 55 тонна;
  • Сардоба тумани – 41,4 тонна;
  • Гулистон шаҳар – 0,9 тонна;
  • Янгиер шаҳар – 0,5 тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид