Афғонистон президенти истеъфога чиқиши мумкин – ОАВ
Манбаларнинг айтишича, Ашраф Ғани «Толибон» ҳаракатига ўт очишни тўхтатиш бўйича беришни режалаштирган таклиф доирасида истеъфога чиқиши мумкин.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиш ҳақида ўйлаяпти, деб хабар берди News18 телеканали ўз манбаларига таяниб.
«Президент истеъфога чиқишни ўйлаяпти, унинг кетиш эҳтимоли бор», — дея манба сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Хабарда айтилишича, Ғани «Толибон» ҳаракатига ўт очишни тўхтатиш бўйича беришни режалаштирган таклиф доирасида истеъфога чиқиши мумкин.
Аввалроқ қатор ОАВ Ашраф Ғани миллатга мурожаат қилиши ва Афғонистонни тарк этиши ҳақида хабар берганди. Аммо шанба куни афғон халқига мурожаат билан чиққан Ғани ўз истеъфоси ҳақида гапирмади. Бироқ News18 манбалари Афғонистон президенти оиласи билан «бошқа мамлакатга» кетишини айтган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024