Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада сентябрда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади
Канадада 20 сентябрда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.
“Генерал-губернатор парламентни тарқатиб юбориш ҳақидаги илтимосимни қабул қилди. Шундай қилиб, канадаликлар 20 сентябрда овоз беради”, деб айтган Трюдо. Шундай қилиб, сайловолди кампанияси қонун билан йўл қўйиладиган энг кам вақт – 36 кун давом этади.
Канадада навбатдаги парламент сайловлари ўтказилиши 2023 йилга белгиланганди. Бироқ айни вақтда Трюдо бошчилигидаги Либерал партия парламентда кўпчиликка эга эмас. Охирги вақт бош вазир парламентни сусткашлик ва ҳукумат кун тартибини маъқуллашдаги мураккабликлар учун танқид қилиб келган. CBC телеканали маълумотларига кўра, Трюдо пандемияга қарши курашдаги муваффақиятлар ортида аҳоли томонидан қўллаб-қувватланаётганидан фойдаланиб, иложи борича тезроқ сайловларни ўтказмоқчи ва кўпчилик ҳукуматини шакллантирмоқчи.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025