Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаган. Афғонистонликларнинг асосий қисми кўприкни тарк этган
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган «Дўстлик» кўпригида вазият юмшади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
«2021 йил 15 август соат 10:00 ҳолатига кўра Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади.
Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган. Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди», дейилади вазирлик баёнотида.
«Нигоҳ» канали Термиз-Ҳайратон кўприги атрофидаги вазият бутунлай барқарорлашгани акс этган суратларни эълон қилди.


Ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуф Кабулжановнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган қочқинлар масаласида амалдаги ҳукумат ва «Толибон» ҳаракати билан музокаралар ўтказмоқда.
Кабулжанов Афғонистондаги вазиятга қарамай Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консуллиги фаолиятини давом эттираётгани, ходимлар ҳали эвакуация қилинмаганини билдирган.
- Эслатиб ўтамиз, 15 августга ўтар кечаси «Толибон» мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири Мозори Шарифни эгаллади. Кейинчалик Балх вилоят собиқ губернатори Ато Муҳаммад Нур ҳудуд толиблар назоратига ўтганини тасдиқлади. Мозори Шариф Термиздан 58 км узоқликда жойлашган.
- Кўп ўтмай толиблардан қочган бир гуруҳ афғонистонлик ҳарбийлар Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтди. Кейинчалик ТИВ дастлабки гуруҳ 84 кишидан иборат бўлгани ва тегишли тартибда қўлга олингани ҳақида маълумот берди.
Мавзуга оид
17:12 / 05.11.2024
Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона постида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади
20:39 / 21.02.2024
«Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўл линиясини тиклаш ишлари бошланди
12:34 / 12.02.2023
Ўзбекистон ва Афғонистон «Ҳайратон — Мозори Шариф» темирйўлидан фойдаланиш бўйича янги келишув тузди
14:26 / 10.02.2023