Жаҳон | 18:01 / 16.08.2021
22116
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон махсус кучлар корпуси тарқатиб юборилди
Қайд этилишича, корпуснинг бутун шахсий таркиби бўшатилган, бўлинма тарқатиб юборилган.
Афғонистон миллий армиясининг махсус корпуси тарқатиб юборилди. Бу ҳақда махсус кучлар матбуот хизмати хабар берди.
«Махсус кучлар сўнгги дақиқаларга қадар лоқайдликка йўл қўймади ва ҳурматли раҳбарият одамлар ҳаёти ва афғон халқи мулкини қутқариш учун зарур деб ҳисоблаган барча ишни бажарди», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, корпуснинг бутун шахсий таркиби бўшатилган, бўлинма тарқатиб юборилган.
15 август куни толиблар Кобулга кириб борди ва ҳокимиятни эгаллади. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024