Ўзбекистон | 07:15 / 16.08.2021
3357
1 дақиқада ўқилади
Навоийда “Labo” ва юк машинаси тўқнашувида ҳайдовчи вафот этди
Навоий шаҳри ҳудудида инсон ўлими билан боғлиқ мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙХҲБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 2021 йилнинг 13 август куни соат 17:20лар атрофида содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро “Labo” машинасини “Навоий-Қарнаб” йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва “Foton” юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда "Labo" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Нурота туманида “Nexia” машинаси ҳаракат вақтида ағдарилиб кетиши оқибатида унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро вафот этганди.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024