Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 550 млн сўмлик кўмир «қора бозор»да сотиб юборилган
Олтиариқ туманида 852 минг тонна кўмир маҳсулотларини талон-торож қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 август куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга келиб тушган маълумотга кўра, шу йил 6 июль куни Қўқон бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги Фарғона вилояти Олтиариқ кўмир омбори кўрикдан ўтказилган.
ИИВ маълумотига кўра, Олтиариқ кўмир омбори мудири лавозимида ишловчи фуқаро ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган умумий нархи 541 020 000 сўмлик 852 000 тонна “БР3” маркали кўмир маҳсулотларини ўз манфаатини кўзлаб “қора бозор”да сотиб юборгани маълум қилиниб, унга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳамда етказилган моддий зарар ундирилишида амалий ёрдам берилиши сўралган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро ўзига бириктирилган, аҳоли ва бюджет ташкилотларига тарқатилиши лозим бўлган 852 000 тонна “БР3”маркали кўмир маҳсулотларини пулини кейинчалик бериш шарти билан танишларига арзон нархда сотиб юборгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:20 / 05.02.2025
Ўзбекистон Афғонистондан кўмир импорт қилишни бошлайди
12:43 / 05.02.2025
ОАВ: Януковичнинг ўғли босиб олинган ерлардан олинган кўмир савдоси билан шуғулланяпти
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
21:54 / 23.12.2024