Жаҳон | 08:46 / 17.08.2021
8730
2 дақиқада ўқилади

Ҳаитидаги зилзила қурбонлари сони 1,5 мингга яқинлашди

Фото: STRINGER

Ҳаитида 14 августда юз берган вайронкор зилзила қурбонлари сони 1419 нафарга етди. Ҳукумат ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди. 

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 7 мингга яқин одам жабрланган, 37 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлган. 

Энг кўп ҳалок бўлганлар Жанубий департаментда қайд қилинган. Бу ерда мингдан кўпроқ одам офат қурбонига айланган.

Ҳаити бош вазири Ариэль Анри табиий офат қурбонлари хотирасига 17 августдан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилган.

Шунингдек, мамлакатда бир ойга фавқулодда ҳолат киритилган.  

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс халқаро ташкилот Ҳаитидаги зилзиладан жабрланганларга 8 млн доллар ёрдам йўналтиришини маълум қилган. “Ушбу маблағлар жабрланганларга тоза сув, тиббий ёрдам, вақтинчалик бошпана ва санитар-профилактик тадбирлар учун йўналтирилмоқда”, деб таъкидлаб ўтган БМТ вакили.  

Мавзуга оид