Ўзбекистон | 09:29 / 17.08.2021
37444
2 дақиқада ўқилади

«Мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман» - Президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровга интервью берди. Давлат раҳбари суҳбат давомида ўзи учун тўғри қарорлар қабул қилишга нима ёрдам беришини айтиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати (архив)

“Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунларданоқ ўз командамни ҳақиқий ҳолатга мутлақо алоқаси бўлмаган баландпарвоз гаплар ва “чиройли” рақамларни ёқтирмаслигимни айтиб, қаттиқ огоҳлантирганман.

Қанчалик аччиқ ва ноқулай бўлмасин, мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман. Бу мен учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Албатта, бу талабни ҳамма ҳам тушуниб етгани йўқ, ҳали ҳам эскича усулда маълумот беришга уринишлар бўлиб туради. Лекин мен бундай ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Ана шу ҳақиқатни тушунмаганларнинг кўпчилиги билан хайрлашдик ва бу масалада талаб доимо қаттиқ бўлади.

Халқимиз, Ватанимиз манфаатлари, жамиятимизнинг келажаги, фарзандларимизнинг бахтини таъминлашга қаратилган бугунги ислоҳот жараёнларининг ўзи шуни талаб этмоқда. Бу борада бошқача йўл тутишга ҳаққимиз йўқ.

Яна бир бор айтаман, раҳбар ва мутасадди шахслар ўртасида кимки ана шу ўткир талабни тушунмаса, қанчалик оғир бўлмасин, улар билан хайрлашамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид