Ўзбекистон | 15:47 / 17.08.2021
2135
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги симёғоч воқеаси. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда

2021 йилнинг 1 август куни Навбаҳор туманининг Янгийўл маҳалласида яшовчи фуқаро симёғочга чиқиб, ток уриши оқибатида вафот этган. Навоий вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини маълум қилди.

Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, симёғочга чиққан фуқаро электр энергиясини юқори кучланишли фазага уламоқчи бўлган. Аммо у ток уриши оқибатида воқеа ойида вафот этган.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖҳолатга расмий муносабат билдириб, мазкур ҳудуддан электр таъминоти билан боғлиқ мурожаат тушмаганини, марҳум хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажармасдан туриб, ўзбошимчалик билан иш бажарганини таъкидлаган.

Навоий вилояти прокуратурасининг расмий муносабатига кўра, 1983 йилда туғилган фуқаро О.А. ҳақиқатан ҳам симёғоч устида, воқеа жойида вафот қилган. Ҳолат юзасидан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид