Ўзбекистон | 14:54 / 17.08.2021
1889
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 48 нафар бемор оғир аҳволда

Фото: KUN.UZ

16 август соат 11:30 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 3 484 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 274 бемор стационар шароитда даволанмоқда.

Уларнинг ичида:

  • 111 нафар бемор – Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ташкил қилинган Нукус махсус тиббиёт комплексида;
  • 101 нафар бемор – Республика фтизиатрия ва пульмонология марказида;
  • 62 нафар бемор – Беруний туманидаги «Педагогика коллежи спорт комплекси»да даволанмоқда.

Қорақалпоғистон ССВга кўра, шулардан 48 нафар беморнинг аҳволи оғир, 11 нафар бемор жуда оғир аҳволда, 205 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 10 нафар беморнинг аҳволи қаноатланарли дея баҳоланган.

Қўшимча қилинишича, беморлар дори-дармон ва 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Шунингдек, 3210 нафар бемор – коронавируснинг енгил симптомлари билан уй шароитида ҳудудий поликлиникалар назорати остида даволаняпти.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунгача 8115 нафар бемор соғайган.

Мавзуга оид