Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир киши вафот этди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда бир киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 17 август куни соат 10:30 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-46 Самарқанд–Каттақўрғон автомобиль йўлининг Паст Дарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 22-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, «Дамас», «ВАЗ-21011», «ВАЗ-2106» ҳамда «Ласетти» автомобиллари ўзаро тўқнашган. Оқибатда «ВАЗ-21011» машинаси ичида бўлган бир фуқаро ҳодиса жойида вафот этган. 2 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда Паст Дарғом тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025